Ҳоким харидорлар фикри билан қизиқди

Туман ҳокими Ҳ.Туйчиев Тўққизбой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги озиқ-овқат дўконлари фаолияти билан танишди.

Ўрганиш давомида ишонч ҳосил қилиндики, картошка, сабзи, пиёз, совун каби бирламчи эҳтиёж маҳсулотларининг нархи ўзгармаган, сунъий равишда оширилмаган. Харидорларнинг бу ҳақдаги фикрлари билан ҳоким шахсан қизиқди. Шунингдек, фуқароларга зарур ҳолларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ҳам ташкил этилиши айтилди.

Кун давомида мутасаддилар аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди. Оилавий касаначилик, ҳунармандликни йўлга қўйган фуқаролар билан мулоқот ўтказилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM