“Ширинкент нури” фаолияти нега тўхтаб қолди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги синовли кунларда озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарнинг қониқарли фаолият юритиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Тўғри, бу борада айтарли муаммо йўқ. Аммо кичик ва ўрта бизнес тараққий топаётган мамлакатимизда ишлаб чиқариш тармоқларининг катта қисми хусусий сектор ҳиссасига тўғри келади. Бу эса ўз-ўзидан карантин даврида бу тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини англатади. Ўтган ҳафта давомида туман ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида туманимиздаги барча ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти ўрганилгани бежиз эмас.

Навбатдаги учрашув “Ширинкент нури” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари билан ўтди.

Корхона ун ва омухта ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Айни пайтда 8 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, кунлик қуввати 30 тонна буғдойни қайта ишлашга етади. Аммо ўрганиш давомида ушбу кўрсаткич амалда тўхтаб қолгани ойдинлашди.

Жамият раҳбарларининг билдиришича, бунга биржа орқали хомашё харид қилиш имкони чекланаётгани сабаб бўлган. Бу борада туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши айтилди. Муаммони бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўриш белгиланди.

Шунингдек, МЧЖ ходимларининг Самарқанд шаҳри ва туманлараро ҳаракатланишига махсус рухсатнома расмийлаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди. Жамият раҳбарларининг қўшимча электр энергияси тармоғи тортиш борасидаги илтимоси ижобий қаноатлантирилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM