@SektorUzBot тадбиркорликни ривожлантиришда янги босқич

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммосини қисқа фурсатда бартараф этиш мамлакатимиз олдига қўйган мақсадларига эришишда муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада вилоятимизда ҳам аниқ чора-тадбир ишлаб чиқилган. Яқинда тадбиркорлар билан кунлик ишлаш, уларни ҳал этиш, саволларга жавоб олиш ишларини тезкор ташкил этиш мақсадида “секторбай” электрон-онлайн тартиби жорий этилди. Унга кўра, @SektorUzBot телеграм-бот манзили ишга туширилиб, ҳудудларда тарғиб қилинмоқда.

Бугун вилоят ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, сектор раҳбарлари ҳамда масъул ходимларга тушунтириш ҳамда ташкиллаштириш бўйича семинар ўтказилди.

Тадбирда туманимизга бириктирилган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ходими Ш.Хазратқулов ҳамда давлат солиқ бошқармаси ходими И.Мелиев қатнашди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳокимлик, солиқ, кадастр ва меҳнат бўлимлари, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот, муассаса ва банк ходимларига @SektorUzBot дастуридан фойдаланиш юзасидан тушунча берилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM