Арзон уй-жойлар эндиликда қандай қуриляпти?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Охирги уч йилда 104 мингта арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилган. Бироқ йилдан-йилга аҳоли сонининг ўсиши уй-жойга бўлган талабни тўлиқ қондирмайди.

Уй-жойларнинг сифати талабга жавоб бермаслиги, қурилган айрим бинолар муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланмаганлигидан аҳоли норозилик билдирилмоқда. Бу каби камчиликларнинг сабаби, арзон уйларнинг барқарор молиявий манбаси мавжуд эмас. Асосан, бюджет маблағларига боғланиб қолган, рақобат тўла шаклланмаган ва хусусий сектор иштироки етарли эмасди.

Эндиликда, уйларни давлат томонидан эмас, тўлиқ хусусий сектор томонидан қуриш белгиланди. Яъни, давлат аҳолига ипотека кредитларини мақбул шартларда бериш орқали уй-жойга бўлган талабни қўллаб-қувватлайди. Давлат энди лойиҳани ўзи тайёрлаб, уйни ўзи қурмайди. Бу иш тўлиқ хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилади. Кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари қишлоқ жойларда тендер савдоларида ютиб чиққан тадбиркорлик субъектларига беғараз ажратиб берилади. Уй-жойлар массив шаклида қурилади.

Авваллари қишлоқ жойларида қурилаётган кўп қаватли арзон уйлар тарқоқ жойлашганлиги сабабли, йўл, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси ўтказиш ишларига кўп миқдорда маблағ талаб этиларди. Оқибатда қурилган уйлар узоқ муддат ўз харидорларини тополмасди. Шунинг учун тартиб ўзгарди. Камида 200 та хонадондан иборат бўлган кўп қаватли уйлар барпо этиладиган бўлди. Бунинг натижасида инфратузилма харажатлари камайиб, ерлардан самарали фойдаланилади.

Халқаро амалиёт инобатга олинган ҳолда қуриладиган уй-жойларнинг 1 квадрат метр нархидан келиб чиқиб танловлар ўтказилиши соғлом рақобат муҳити шаклланишига, уйлар арзонлашишига олиб келади.

Баҳодир ҚАРШИЕВ

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM