Бешта қабристонни девор билан ўраш мумкин эди...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ободонлаштириш бошқармаси фаолияти танқидий руҳда ўрганилди. Афсуски, ҳолат кутилганидек эмас.

Бошқарма тасарруфига жорий йил апрел ойида харид қилинган 46 миллион сўмлик шлакоблок-ғишт қуйиш аппаратидан бугунги кунгача фойдаланилмаган. Ваҳолангки, ер ажратиш ва трансформатор билан боғлиқ масалалар ҳокимлик томонидан ҳал этилганди. Шунингдек, замонавий бетон девор ишлаб чиқариш қурилмаси ҳам 4 ой давомида ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Ушбу аппарат тўлиқ қувватда ишласа, ўтган давр мобайнида 1200 метр маҳсулот олиниши, натижада камида 5 та қабристонни тўлиқ девор билан ўраб олиниши мумкин эди.

Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан беғараз ажратилган автобусдан самарали фойдаланилмаётгани ойдинлашди. Марказ кўчалари бўйлаб йўлак қуйиш ишлари ҳам ўлда-жўлда. Эркин қолдиқ маблағлар ҳисобидан харид қилинган 173 тонна цемент, 21 минг литр дизель ёқилғисининг ҳисоби юритилмагани бошқармада ўзибўларчилик муҳити ҳукмрон эканидан далолат бермоқда.

Йиғилишда шу каби кўнгилсиз ҳолатлар танқид қилинди. Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, мутасаддиларда шахсий масъулият ҳиссини ошириш зарурлиги қайд этилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM