Улжоной цех ташкил қилмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Эҳтиёжманд оилаларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш долзарб вазифалардан саналади. Бу борада туманимизда ўзига хос тизим йўлга қўйилган.

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “Балиқ эмас, қармоқ бериш” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ҳунарманд хотин-қизлар, ёшлар учун тикув машинаси, дастгоҳ ва зарур воситалар олишда ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Бешбола маҳалласида истиқомат қилаётган Илаш Ўринбоев оиласининг ижтимоий ҳолати ўрганилганда ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, хусусан, қизи Улжоной Ўринбоева тикувчилик ҳунарига эга бўлгани ҳолда бандлиги таъминланмагани аниқланган.

Қисқа фурсатда масалани ҳал этиш чораси кўрилди. Туман ҳокимлиги томонидан тикув машинаси ажратилди.

– Сингилларим ва маҳалладаги дугоналаримга ҳам ҳунар ўргатиш ниятидаман, – дейди У.Ўринбоева. – Маҳалламиздаги аёллардан тушган буюртмалар билан иш бошлаб, келажакда йирик цех ташкил қилмоқчиман. Шунда тенгдошларим учун ҳам иш ўринлари яратаман.

Шунингдек, ушбу хонадоннинг уй-жойини таъмирлашда 4-сектор томонидан моддий ёрлам кўрсатилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM