Туман ҳокими: “Ўтиб бораётган йил Жомбой учун қишлоқ хўжалиги йили бўлди”
Fri, 06/12/2019 - 16:07Туманимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни юқори савияда нишонланмоқда. Шу муносабат билан “Мумтоз” базмгоҳида байрам дустури ташкил этилди.
Жомбой туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Туманимизда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни юқори савияда нишонланмоқда. Шу муносабат билан “Мумтоз” базмгоҳида байрам дустури ташкил этилди.
Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги мутасаддилари аҳоли мурожаатларини қабул қилди.
Жамиятимизда табиркорларнинг ҳуқуқ-манфаатлари қонун билан ҳимоя қилинади. Жойларда Бош вазир қабулхоналари ҳам ташкил этилган бўлиб, тадбиркор ва ишбилармонларнинг муаммоларига ижобий ечим топишда ушбу тизим муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, тадбир давомида туманимиздаги Бош вазир қабулхонаси вакиллари ҳам таклиф этилди.
Сайёр қабулда коммунал хизмат кўрсатиш, йўл қурилиши, ижтимоий соҳага доир йигирмага яқин фуқаро мурожаатлари қабул қилинди.
Гулистон маҳалласи, Лолазор кўчасида жойлашган 5-кўп қаватли уйнинг коммуникация тормоғи узоқ йиллардан бери носоз ҳолда эди. Натижада, йиғилган оқова сув бинонинг ертўла қисмида тўпланиб қолган.
Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими саъй-ҳаракати билан ички ва ташқи канализация тормоқлари янгиланди. Бино тубидаги 100 тоннадан ортиқ чиқинди сув манбалари олиб ташланди. Тизим марказий канализация тормоғига уланди.
Туманимизда йирик сиёсий жараён – Қонунчилик палатаси ва ҳудудий кенгашлар депутатлигига сайлов учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Бугун Енгил саноат касб-ҳунар коллежида жойлашган 289-сайлов участкасида намунавий амалий тренинг ўтказилди. Репетицион шаклда ўтказилган тадбирда ҳудуд учун тайинланган тренер А.Тўғизбоев участка комиссияси раиси, ўринбосари ва аъзоларининг ваколатлари, сайловчилар, маҳаллий ва хорижий кузатувчилар ҳуқуқи, мажбуриятлари ҳақида тушунча берди.
Сайлов жараёнининг намунавий шакли амалий тарзда кўрсатиб берилди.