500 нафардан ортиқ УСК аъзоси ўқитилади
Mon, 02/12/2019 - 09:22Мамлакатимизда йирик сиёсий тадбир – Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудий кенгашларга сайлов учун қизғин ҳозирлик кўриляпти. Сайлов кодексига мувофиқ, комиссия аъзолари амалдаги қонунчилик юзасидан пухта билимга эга бўлиши талаб этилади.
Туманимизда 47 та ягона сайлов участкалари тузилган бўлиб, жараённи ташкил этиш ва ўтказиш учун 500 нафардан ортиқ вакиллар жалб этилган. Шу кунларда улар Сайлов қонунчилиги бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.