Адлия акция ўтказди
Tue, 15/10/2019 - 19:36Адлия вазирлиги ташаббуси билан вилоятимизда “Ҳуқуқий билимлар куни” акцияси ўтказилди.
Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш мақсадида ўтказилган тадбирда мутасадди идоралардан мутахассислар аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат берди. Акциянинг қизиқарли ва таассуротларга бой ўтишини таъминлаш учун таниқли санъаткорлар жалб этилди. Меҳнат ярмаркаси, ҳунармандчиик буюмлари кўргазмаси барчага манзур бўлди.