"Нишаб ариқ" ҳаётга қайтмоқда
Tue, 17/03/2020 - 15:19Сайтимизда “Нишаб ариқ яна тўлиб оқиши керак” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Унда туман ҳокими топшириғи билан аҳоли орасида Нишаб номини олган ирригация тармоғи яқин кунларда қайта ишга туширилиши хабар қилинганди.
Туман ирригация бўлимидан бизга хабар қилишларича, тармоқни қазиш ишлари бошлаб юборилган. Айни пайтда Тошкент маҳалласидан ўтувчи қисми махсус техникалар ёрдамида очиляпти.