Буюк қарз
Mon, 06/01/2020 - 13:13“Халқим умид билан улғайтираётган фарзанд сифатида юртимга, Президентимга содиқ бўлишга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан!”
Жомбой туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
“Халқим умид билан улғайтираётган фарзанд сифатида юртимга, Президентимга содиқ бўлишга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан!”
3-сектор раҳбари С.Шавманов Эски Жомбой маҳалласида яшовчи фуқаролардан тушган мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди.
Нўш маҳалласида истиқомат қилувчи З.Исмоилова туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи вафот этгани, бир нафар фарзанди борлигини маълум қилган. Ишсиз экани, моддий ва маънавий кўмакка муҳтожлигини айтиб, амалий ёрдам сўраган.
Фуқаро мурожаати туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ўрганилди.
Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди. Тадбирда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Президентимизнинг Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси тадбир иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.
– Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлаган Президент.
Мамлакатимиз муносиб келажак бунёд этиш йўлидан дадил бормоқда. Бунда халқимиз юксак салоҳиятли, фан, санъат ва спортда баркамол, ватанпарвар ёшларга таянади. Бинобарин, ўқувчи-ёшларга бугун кўрсатилаётган эътибор эртага ўз мевасини бериши шубҳасиз.
Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда 3-сектор раҳбари С.Шавмановнинг таълим муассасаларига ташрифидан кўзланган мақсад ҳам шу.